"Бавария" Мазрауи билан якуний музокаралар босқичида

Alisher
27 апр 2022
"Бавария" имкон қадар тезроқ "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи билан шартнома имзоламоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, немис клуби ўйинчига бошқа клубларнинг эҳтимолий таклифларидан қочмоқчи. Оғзаки келишувга бир неча ҳафта олдин эришилганди - 24 ёшли ўйинчининг "Бавария"га эркин агент мақомида ўтиши кутилмоқда.

"Аякс" билан амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мазрауи жорий мавсум 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano