"Бавария" Крамарич билан шартнома имзоламоқчи эмас

Alisher
28 апр 2021
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Хоффенхайм" форварди Андрей Крамаричга қизиқиш ҳақида гапирди.

"Крамарич борасидаги миш-мишлар? Мен уни яхши биламан. Мен аллақачон унинг Бундеслигадаги энг яхши форвардлардан бири эканлигини айтганман.

Унда жуда юқори даражадаги маҳорат бор. Аммо, мен у ҳақда ҳеч нарса эшитмадим", - дейди Флик.

29 ёшли хорватиялик футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: iMiaSanMia