

Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар берди.
Хорватиялик ҳимоячи билан янги шартнома 2029 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда 24 ёшли Станишич Леверкузеннинг "Байер" жамоасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



