

Бу ҳақда Мюнхен жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик айтиб ўтди. Немис клуби 31 ёшли футболчини "нерадзуррилар"дан 12 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр бўлган.
Бу нарх эса итальянларга ёқмаган, "Бавария" эса таклифни яхшиламасликка қарор қилган.
Перишич ўтган мавсум "Бавария" сафида Бундеслига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



