"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради

Alisher Ostonov
28 дек 2025
"Бавария" ҳужумчи Серж Гнабри ва ҳимоячи Конрад Лаймер билан шартномани узайтиради.

30 ёшли Гнабри билан янги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар, 28 ёшли Лаймер билан эса 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Гнабри Мюнхен клубида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Германиялик футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Лаймер 2023 йилдан бери "Бавария"да ўйнамоқда. Футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига этади. У 2025/26 йилги мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Sky Sport Germany