"Бавария" "Боруссия Д"га қарши ўйин олдидан ҳимояда катта муаммоларга дуч келмоқда

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2023
Мюнхенликларга осон бўлмайди.

"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт Германия Кубогининг 2-турида "Саарбрюкен"га қарши ўйинда (1:2) тиззасидан жароҳат олди. Футболчининг тикланиши учун 4-6 ҳафта вақт керак бўлади, деб хабар берди "Bild".

Мюнхенликлар Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйин олдидан ҳимояда катта муаммоларга дуч келишмоқда. Ҳозирда "рекордмайстр"нинг фақат бир марказий ҳимоячиси майдонга тушишга тўлиқ тайёр – Ким Мин Жэ.

"Боруссия Д" – "Бавария" учрашуви 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ "Бавария" сардори баҳсда иштирок этмаслиги маълум қилинган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Bild