

“Бавария”, “Атлетико” ва “Челси” “Ницца”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Юсуф Аттални жиддий кузатиб бормоқда. Жазоир терма жамоаси аъзосининг трансфери айни дамда 40 млн еврога баҳоланмоқда. Аттал жаорий мавсум Франция чемпионатида 25 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди. Қайд этиш жоиз, у иккала қанот ҳимоясида ҳам бирдек ўйнай олади.



