"Бавария" АПЛ клубидан форвард топди

Alisher
21 фев 2022
"Челси" форварди Армандо Брояга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

Немис клубига 20 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги ўйини ёққан ва уни келажак учун харид қилмоқчи.

Мюнхенликлар Армандо учун Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан курашишига тўғри келади.

Броя жорий мавсум сўнггига қадар "Саутгемптон"да ижара асосида ўйнамоқда. У жамоа таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Football Insider