Бастиан Швайнштайгер: "Бонуччи ва Кьеллини - дунёнинг энг кучли ҳимоячилари"

Alisher
3 июл 2021, 18:47
Германия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Бастиан Швайнштайгер Евро-2020 1/4 финал Бельгияга қарши Италиянинг ўйинини баҳолади.

Роберто Манчини жамоаси бельгияликларни асосий вақтда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Бонуччи ва Кьеллини - айни дамда дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидир", - деб ёзди собиқ хавбек ўзининг твиттер саҳифасига.

Италия Европа чемпионати ярим финалида Испания билан ўйнайди, баҳс 6 июль куни Лондонда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/BSchweinsteiger