"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди

Administrator
17 дек 2025, 00:18
Бунга хавфсизлик масаласидаги муаммолар сабаб бўлган.

Испания Кубогининг 1/16 финал босқичида мамлакатнинг учинчи лигасига мансуб "Гвадалахара" ҳамда Каталониянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув 30 дақиқага кечиктирилди. Бу ҳақда расман маълум қилинди. Ҳакамнинг бошланғич ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 01:30 да янграйди. 

Манбаларга кўра, учрашувни кечиктириш тўғрисидаги қарор хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Муаммо мухлисларнинг стадионга кириши билан боғлиқ.

"Гвадалахара" турнирнинг аввалги икки босқичида икки ғалабани қўлга киритган.


AdministratorМуаллиф
Манба: https://x.com/deporguada