"Барселона", "Ювентус" ва "Манчестер Сити" "янги Вератти" учун курашади

Alisher
25 мар 2020
Европанинг топ-клублари ПСЖ ёшлар жамоасидаги 17 ёшли ярим ҳимоячи Эдуард Мишу учун курашмоқда.

Францияда "янги Вератти" номини олган ушбу футболчига "Барселона", "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари рақобат қилмоқда.

ПСЖ спорт директори Леонардо Мишуни Ла Лига, АПЛ ва А Сериянинг катта клублари кузатаётганидан хабардор.

Тез орада парижликлар иқтидорли ярим ҳимоячини узоқ муддатли шартнома имзолаш учун ишонтиришга ҳаракат қилишади.


AlisherMuallif
Manba: sport.es