"Барселона" Хави бошчилигида 16 маротаба еврокубок ўйинини ўтказди ва тўрттагина ўйинда ютди

Aziz Tukhtamuradov
24 фев 2023, 08:55
"Барселона" Хави бош мураббийлиги остида еврокубоклардаги фақатгина 25 фоиз ўйинда ғалаба қозона олди.

Каталонияликлар тунда Европа лигаси плей-оффи доирасида МЮга 1:2 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этишди. 

Испаниялик мутахассис 2021 йилнинг ноябридан буён "Барса"ни бошқаради. У ЕЧЛда 2 та ғалаба, 2 та дуранг, 4 та мағлубият қайд этди. Европа лигасида эса 2 та ғалаба, 4 та дуранг ва 2 та мағлубият. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta