"Барселона" Вератти учун ПСЖга 60 млн. евро таклиф қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
20 апр 2016, 16:41
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Каталония клуби раҳбарияти футболчи учун 60 млн. евро тўлашга ва Вераттига 6 млн. евролик маош таклиф қилишга тайёр. Февралда ПСЖ 23 ёшли Италия терма жамоаси футболчиси билан шартномани 2020 йилгача узайтирган эди. Айни дамда ярим ҳимоячининг маоши 4 млн. евро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Repubblica