"Барселона" ва Хави шартнома бўйича келишувга эришди. У "Ал Садд"дагидан камроқ маош олади

Alisher
3 ноя 2021, 11:37
"Ал Садд" бош мураббийи Хави тез орада "Барселона"ни қабул қилиб олади.

"Кўк-анорранглилар" 41 ёшли мутахассис билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришишди.

Клуб собиқ сардори "Ал Садд"дагидан камроқ маош олади. Шунингдек тўловнинг катта қисми эришиладиган ютуқларга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Роналд Куманинг истеъфосидан сўнг Серхи Бархуан "Барса"ни вақтинчалик бошқармоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo