

"Барселона" собиқ ҳимоячиси Сержи Роберто фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин, деб хабар берди Николо Скира.
Хабар қилинишича, 32 ёшли Робертонинг хизматлари Италиянинг "Комо" клубига таклиф қилинган, ҳимоячи "Барселона" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент мақомида юрибди.
Сержи Роберто ўтган мавсум "Барселона" таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.



