

Каталонияликлар ёзда ўйинчини "нерадзуррилар"дан харид қилишга тайёрлар, клуб раҳбарияти 25 ёшли италиялик футболчининг атрофидаги инсонлар билан боғланди ва эҳтимолий шартнома бўйича музокаралар ўтказди.
Хабарларга кўра, "Интер" Сенсининг ўзи ҳам "Барселона"га ўтишни хоҳлаётганига қарамай, уни ўз сафида олиб қолишга уринади.
Италиялик футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушди.



