«Барселона» Рафинья Алькантара билан шартномани узайтирмоқчи

Narzulla Saydullayev
4 сен 2014, 10:29
«Барселона» ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарани ўз сафига сақлаб қолмоқчи.
Каталония клуби 21 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo нашри.

Рафиньянинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2016 йилда тугайди.

Футболчи бу мавсумда Испания чемпионатининг ҳар иккала турида ҳам майдонга тушди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru