"Барселона" "Монако" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
29 окт 2021
"Монако" ҳимоячиси Каю Энрике "Барселона"га ўтиши мумкин.

AS хабарига кўра, Испания клуби 24 ёшли футболчини арзонроқ нархга сотиб олмоқчи. Айни дамда клубдаги молиявий ҳолат унчалик яхши эмаслиги сабабли клуб катта трансферларга қўл ура олмаяпти. Монегасклар эса ҳимоячисини 30 миллион евродан камига бермоқчи эмас.

Ушбу мавсумда Энрике "Монако" таркибида 17 ўйинда 7 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: AS