

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" "Лейпциг" хавбеки Дани Ольмо, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолашни истамоқда.
Ольмо ёздаёқ "Барса"га ўтиши мумкин эди, аммо томонлар келишувга эришишда кечикишди. Погбанинг эса келаси йили шартномаси якунланади ва эркин агентга айланади. "Барселона" Холанднинг товон пулини тўлашга тайёр турибди.



