"Барселона" "Ман Сити"даги собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

Alisher
3 июн 2020
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтиши мумкин.

Клубларнинг Нелсон Семеду борасидаги музокаралари пайтида каталонияликлар 19 ёшли футболчини харид қилишга қизиқишган.

Гарсия - "Барселона" тарбияланувчиси ва Каталония фуқароси ҳисобланади. У 2017 йилда "Сити" академиясига ўтган ва 2019 йилда АПЛда дебют қилган.

"Манчестер Сити" эса Гарсияни қўйиб юбормоқчи эмас, аммо "Барселона" умидни йўқотмаган ҳолда, уни кузатишда давом этмоқда.


AlisherMuallif
Manba: ESPN