"Барселона" коронавирус туфайли барча тадбир ва машғулотларни бекор қилди

Alisher
13 мар 2020
"Барселона" коронавирус сабабли бош жамоанинг ҳар қандай ҳаракатларини чеклади.

"Вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва тиббий ходимларнинг тавсияларига биноан клуб барча фаолиятни тўхтатади", - дейилади "Барселона" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ла Лига ўйинлари тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, еврокубоклар доирасидаги барча ўйинлар, жумладан "Барселона" - "Наполи" баҳси ҳам қолдирилди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FCBarcelona