

"Барселона" ва Эрик Гарсия тез орада янги шартнома имзолайди. Ишончли манба Фабрицио Романонинг хабар беришича, шартнома келгуси ҳафта имзоланади. Келишув беш йилга мўлжалланган бўлади.
Гарсия "Барселона" жамоасига 2021 йилда қўшилган эди. Жорий чемпионатда у 15 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урди.



