"Барселона" ҳужумчисини "Брага"га сотиб юборадиган бўлди

Alisher
29 янв 2020, 11:05
"Барселона"нинг ёш ҳужумчиси Абель Руис фаолиятини Португалияда давом эттиради.

20 ёшли футболчи "Брага"га ўтади. Трансфер нархи эса Португалия клуби учун рекорд нарх - 10 миллион евро миқдорида бўлади.

Руис - "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Барселона"га илк бор 2012 йилда келган. 2017 йилдан эса "Барселона Б" жамоасида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Руис бош жамоадаги дебют ўйинини ўтган йил Ла Лига доирасидаги "Хетафе" (2:0)га қарши ўйинда ўтказган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo