

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
23 ёшли ҳужумчи сўнгги машғулотда чап оёғи тиззасини шикастлаб олди ва 7-10 кун майдонга тушолмаслиги ойдинлашди.
Жорий мавсумда Делофеу 9та учрашув (494 дақиқа)да майдонга тушиб, битта гол урди ва бир бор жамоадошларига ассистентлик қилди.
Ла Лиганинг 16-турида “Барселона” 17 декабрь куни ўз майдонида “Депортиво” билан куч синашса, кейинги турни 23 декабрь куни Мадридда “Реал”га қарши ўтказади.



