"Барселона" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
29 июн 2018
"Рома" "Барселона" футболчиси Алейш Видалнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, римликлар футболчини жамоадан кетиши кутилаётган Алессандро Флоренцининг ўрнига олиб келишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ Видалга Испания ва Россия жамоалари томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди. "Барселона" ҳам футболчини қўйиб юборишга тайёр турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports