"Барселона" Филиппе Коутиньони "Ливерпуль"га қайтариб юборишга тайёр

Alisher
15 окт 2021
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо қишда "Ливерпуль"га қайтиши мумкин.

Каталонияликлар президенти Жоан Лапорта ўйинчидан қутулмоқчи ва уни яқин трансфер ойнасида "Ливерпуль"га қайтаришга тайёр.

29 ёшли бразилиялик футболчи "Ньюкасл"га ўтиши мумкин.

Коутиньо жорий мавсум "Барселона" таркибида Ла Лига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди. У каталонияликлар таркибида 2018 йилдан бери ҳаракат қилади.


AlisherMuallif
Manba: El Chiringuito