

"Жавоб оддий: биз Ферминни сотишни истамадик. Бундай футболчини қўйиб юбориш – шунчаки жамоани заифлаштириш. Ферминнинг ўзи сўраган тақдирдагина сотишимиз мумкин эди. Бироқ бу ҳали содир бўлмади. Биз ҳаммасидан мамнунмиз", – деди Деку.

Аввалроқ "Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтириши маълум қилинган эди.



