"Барса" ва "Бока Хуниорс" 14 декабрда Марадона шарафига Ар-Риёдда ўйин ўтказади

Alisher
26 окт 2021
"Барселона" ва "Бока Хуниорс" 2020 йилнинг ноябрида вафот этган Диего Марадонани хотирлаш мақсадида ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўйин 14 декабрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади ва бу афсонавий аргентиналик футболчи вафотининг бир йиллигига бағишланади.

Марадона икки бор "Бока Хуниорс"да ўйнаган - 1981-1982, сўнгра 1995-1997. Аргентиналик 1982 йилда "Барселона"га ўтган ва 1984 йилгача ҳаракат қилган.






AlisherMuallif
Manba: fcbarcelona.es