"Барса" собиқ ўйинчиси бошидан жароҳат олганидан сўнг комага тушиб қолди. У 56 ёшда

Alisher
2 янв 2020
"Барселона" собиқ ўйинчиси ва мураббийи Эусебио Сакристан йиқилиш сабаб бошидан жиддий жароҳат олди.

Унинг аҳволи оғир. У 31 декабр куни операция қилинган ва у айни дамда сунъий кома ҳолатида.

"Барса" собиқ хавбеки жамоаси сафида 1988-1995 йилларда 263та ўйин ўтказган, шунингдек 2003-2008 йилларда Каталония жамоасида мураббий Франк Райкардга ёрдамчи бўлган.

Сакристан шундан сўнг "Сельта", "Барса Б", "Реал Сосьедад" ва "Жирона" жамоаларини бошқарган.


AlisherMuallif
Manba: As