

Қишда Каталония клуби таркибига Дани Алвес, Ферран Торрес ва Адама Траоре келиб қўшилди. "Кўк-анорранглилар" тез орада Пьер-Эмерик Обамеянгни ҳам ўз сафларига қўшиб олишга яқинлар.
УЕФА қоидаларига кўра, "Барса" қайдномага қўшимча яна уч футболчини киритиши мумкин. Таркибдан Торреснинг жой олиши деярли аниқ, шунингдек Алвес ҳам.
Охирги жой учун Траоре ва Обамеянг даъвогарлик қилмоқда. Клуб улардан бирини танлашига тўғри келади.



