“Барса” бразилияликларни овлашда давом этади. Энди навбат 18 ёшли Луанга

10 янв 2018, 22:37
Каталонияликлар Бразилиянинг “Витория” жамоаси 18 ёшли ярим ҳимоячисини сотиб олишга қизиқиб қолди.

Маrcа нашрининг ёзишича, Каталония клуби яқин вақтлар ичида ёш Луанга таклиф билан чиқади. Ўйинчининг трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Агар клуб уни сотиб олишга эришса, Луанни жамоанинг ёшлар таркибига жойлаштиради.


Манба: Маrcа