"Барса" 2024 йилда "Лестер Сити" ярим ҳимоячиси текинга қўлга киритиши мумкин

Sherzod Nurmatov
26 сен 2023
Ёзда унга "Бавария", "Юве" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирганди.

Уилфред Ндиди "Барселона"га ўтиши мумкин.

Каталония клуби "Лестер" таянч ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Diario Sport". Унинг шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. "Кўк-анорранглилар" эркин агентлар бозорини ўрганишга содиқ қолмоқда.

Ёзги трансфер ойнаси вақтида 26 ёшли футболчи билан битим имзолашни Европанинг бир қанча клублари хоҳлаганди. "Бавария" Англия клуби билан музокаралар олиб борди, бироқ футболчининг шартнома муддатини ҳисобга олиб, уларнинг талабларини жуда юқори деб ҳисоблади. "Ювентус" ва "Атлетико" ҳам ярим ҳимоячи билан боғланишди.

Ндиди жорий мавсум Чемпионшипда 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Diario Sport