Барнс "Лестер"нинг юбилей голини урди

Mirjalol Normatov
11 дек 2020
Айни дамда "Лестер" ўз майдонида АЕКни қабул қилмоқда.

Ундернинг 12-дақиқада, Барнснинг 14-дақиқада урган голлари "тулкилар"га ғалабани тортиқ қилмоқда.

Харви Барнснинг голи "Лестер"нинг "Кинг Пауэр"даги барча турнирларда киритган 700-голи бўлди. Дастлабки гол 2002 йили "Уотфорд"га қарши ўйинида Брайан Дин томонидан киритилганди.

"Кинг Пауэр" 2002 йили 23 июль кунида фойдаланишга топширилган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: skysports.com