

Бугунги учрашувга жиддий ҳозирлик кўргандик, барчаси биз кутгандек ва режамизда асосан якунига етди. Биз бу ўйинда омад ва кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик, мураббийларимиз кўрсатмасига асосан ишладик ва ғалаба қозондик. Рақибларимиз бу учрашувда фаол ҳаракат қилишди, лекин шу куни омад биз томонда бўлди.
Ушбу ғалабани биринчи навбатда ота-онамга, мураббийларимизга ва жамоамизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга бағишлайман.
Акбар Мирзаев ёзиб олди.



