Баҳром Абдураҳимов “Насаф” билан шартномасини узайтирди
Оқил Абдубарноев
22 дек 2022
Баҳром Абдураҳимов 2023 йилги футбол мавсумида ҳам "аждарлар" билан бирга бўлади.
Ярим ҳимоячи қаршиликлар билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Баҳром Абдураҳимов "аждарлар" билан бирга уч марта чемпионатнинг бронза, бир марта кумуш медалини, уч карра Ўзбекистон кубогини ва бир марта Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритган.