Баҳодир Насимов дублга эришиб "Нефтчи"га ғалаба келтирди

Narzulla Saydullayev
9 мар 2014
Озарбойжон премьер-лигасининг 25-турида Бокунинг "Нефтчи" клуби сафарда "Габала"га қарши майдонга тушди.
Ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Қувонарлиси ҳамюртимиз Баҳодир Насимов "Нефтчи"нинг иккала голини урди. 29 ва 64-дақиқаларда гол урган ҳужумчи 78-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

"Нефтчи" 25та ўйиндан сўнг 42 очко билан мусобақанинг 3-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинни 12 мартда Бокунинг "Интер" клубига қарши сафарда ўтказади.

"Габала" - "Нефтчи" 1:2
Голлар
: Эбесилио 68 - Баҳодир Насимов 29, 64.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia