Баҳодир Аҳмедов: "Ҳали оптимал таркибни аниқлаб олганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
9 окт 2023
Ўзбекистон ҳамда Малайзия футзал терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсидан (4:3) сўнг, мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов интервью берди.

Баҳодир Аҳмедов: "Малайзия терма жамоаси яхши қаршилик кўрсатди. Асосийси ғалаба қозониб, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик".

- Икки ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, жамоа биринчи бўлимда нега гол уришга қийналяпти?

- Майдонда тўп юриши қийин бўляпти, шу сабабли қийналдик.

- Иккала рақиб ҳам дарвозабонсиз ўйнаш услубини кўп қўллашди, бизнинг терма жамоада эса деярли бундай бўлмади...

- Рақиб тўпга кўпроқ вақт эгалик қилиш учун ўйновчи дарвозабондан фойдаланишди.

- Ўзбекистон футзал терма жамоасида "брак" паслар кўп, нега бундай бўляпти?

- Майдон қопламаси сирғанмайдиган бўлгани сабаб қийналдик деб ўйлайман.

- Ўзингиз учун оптимал таркибни танлаб олдингизми?

- Йўқ, ҳали таркиб оптимал эмас. Қолганларни ҳам синаб кўрамиз.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia