

"Дубай Сити" 25та ўйинда 8 очко жамғарган ҳолда жадвалда 16-поғонада (17 жамоадан) бормоқда. Ундан пастда бораётган "Ал Рамс" эса 16та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Рашидов Дубай клубига шу йилнинг февраль ойида ўтган эди.
"Ал Дафра" — "Дубай Сити" 4:2
Голлар: Саид Жассим (10), Виктор Энрике (54), Карлос Фортес (65), Леонард Амесимеку (74) — Сардор Рашидов (61), Уэсли Энрике (88)




