Азиз Ҳайдаров ҳам Туркия билан ўйинга келмайди

Narzulla Saydullayev
4 авг 2013, 10:12
14 август куни Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Олдинроқ терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов виза муаммоси туфайли Тошкентга кела олмаслиги ҳақида хабар бергандик.

ЎФФ расмий твиттерининг хабарига кўра, БААнинг "Ал Шабаб" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ҳам ўртоқлик учрашувига кела олмайди. Айни пайтда "Шабаб" Европада мавсумолди йиғин ташкил этган. 

Жароҳат туфайли "Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев ҳам Туркияга қарши ўйнай олмаслиги ойдинлашган. Миржалол Қосимов ўртоқлик учрашувида бир қатор ёшларни синаб кўриши фойдадан ҳоли эмас албатта. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia