

44 ёшли аргентиналик мутахассис Родольфо Мартин Арруабаррена истеъфога чиқарилди. У клубни 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди.
"Шабаб Ал Аҳли" ўз уйида "Ал Наср" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва аргентиналик шундан сўнг вазифасидан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" чемпионатда 18 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг биринчи ўрнида кетмоқда. Таъқибчи "Ал Айн" билан ўртадаги фарқ 3 очкони ташкил этади.




