Азар "Йил футболчиси" соврини учун кимга овоз бергани маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
24 сен 2018, 23:14
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Йил футболчиси" совринига ким муносиблигини ва кимга овоз берганини айтиб берди.

Азар Бельгия терма жамоаси сардори сифатида сўровномада иштирок этди.

"Мен Модричга овоз берганман, аммо совринни дўстим Салоҳ ютишини истайман" - дейди Азар.

Модрич ва Салоҳдан ташқари совринга "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ҳам даъвогарлик қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka