Азар янги жамоа изламоқчи эмас, у "Реал" билан шартноманинг охиригача қолмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
15 апр 2023
"Реал" футболчиси Эден Азар янги жамоа излаётгани йўқ.

У мадридликлар билан шартномаси ўз якунига етгунча, 2024 йилнинг июнига қадар ўз жамоасида қолмоқчи. 

32 ёшли Азар 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. У ўшанда "Челси"дан 115 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Шундан бери у 18 маротаба жароҳат олди. 

У "Реал" сафида шу кунгача 74 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Marca