

"Биз бундан яхшироқ ўйнай оламиз, лекин биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Биргаликда ривожланишда давом этамиз. Канадаликларда яхши ўйинчилар бор, биз буни билардик, уларнинг ўйинларини кузатганмиз.
Биринчи бўлимни унчалик яхши ўтказа олмадик, курашда қатнашмадик. Иккинчи бўлим яхшироқ ўтди, аммо биз ҳали бундан яхшироқ ўйнай оламиз. Шахсан мен бутун учрашувда ўйнамаслигимни билардим. Яна бироз ўйнаган бўлардим, лекин бор кучимни бердим", – деди Азар.
Бельгия 3 очко жамғариб, "F" гуруҳида пешқадам бўлиб олди.
Бельгия кейинги турда Марокаш, Хорватия эса Канада билан ўйнайди. Ҳар икки ўйин 27 ноябрь куни бўлиб ўтади.



