Япония терма жамоаси Англияга қарши кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, камида жаҳон вице-чемпионлигини нақд қилди.
Биринчи бўлимда томонлар биттадан белгиланган пенальтини голга айлантиришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада эса Лора Бассетт кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб, Япониянинг финалга чиқишини таъминлади.
Таъкидлаш жоиз, Япония терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Улар финалда АҚШ терма жамоаси билан муносабатларига ойдинлик киритишади. Бронза медали учун баҳсда эса ярим финал аламзадалари Германия ва Англия ўзаро ҳисоб-китоб қилади.