“Аякс” 18 ёшли бразилиялик хавбекни ўз сафига қўшиб олди

Eldor Akmurzayev
4 мар 2020, 21:35
“Сантос” ярим ҳимоячиси Жованни Мэнсон Рибейро амстердамликлар аъзосига айланди.

Келишув 2024 йилнинг ярмига қадар тузилган бўлиб, 18 ёшли футболчи ҳозирча “Аякс”нинг U-21 жамоаси сафида ҳаракат қилади. 

Айтиш жоизки, Жованни “Сантос” академиясидан чиққан умидли футболчи дея баҳоланмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/afcajax