Австралия ғирром йўлга ўтди. Улар дрон ёрдамида Гондурас терма жамоаси машғулотини кузатишди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017
Австралия терма жамоаси Гондурасга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш босқичининг плей-офф жавоб учрашувидан олдин рақибларининг машғулотини дрон ёрдамида кузатишди.

Учар қурилма Сиднейдаги стадионда ўтказилаётган машғулот пайтида арена устида эди. Гондурасликлар бу ишни рақиб тактик услубни билиб олиш учун қилган деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гондурас ва Австралия ўртасидаги илк учрашув 0:0 ҳисобида якунланган. Жавоб ўйини 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:00да бошланади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: 101 Great Goals