

18 ёшли форвард учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда майдонга тушди. Қайд этиш керак, Даниэль Мальдини – "Милан"нинг собиқ сардори, айни дамда техник директори Паоло Мальдинининг ўғли ҳисобланади. Бунга қадар "россонери"ларда Чезаре Мальдини ўйнаган ва у ҳам жамоа сардори бўлган.
Барча Мальдинилар А Серияда умумий 995 ўйинда қатнашишган: Паоло – 647, Чезаре – 347.
Кичик Мальдинининг "Милан" билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.



