

Журналист Экрем Конур маълумотларига қараганда, АПЛ клуби Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни диққат билан кузатиб бормоқда ва футболчини яқин келаётган ёзги трансфер ойнасидаёқ сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Хабар қилинишича, 22 ёшли хавбек "аристократлар"нинг эҳтимолий мақсадлари рўйхатига киритилган. Барриос "Атлетико" тарбияланувчиси бўлиб, жамоанинг асосий таркибида аста-секин ўз ўрнини мустаҳкамлаб олган.
Шу билан бирга, футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Шу сабабли эҳтимолий трансфер жиддий музокараларни талаб қилади.



