

29 ёшли хорват тиббий кўрикдан ўтказилди ва унда юз қисми суякларида синиш аниқланди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, футболчи операция қилинади. Шундан кейин унинг ҳолатига қараб қанча вақтни ўтказиб юбориши маълум қилинади.
Ушбу мавсумда Врсалько 6 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.



