"Атлетико" автобусига ҳужум қилинди: "Барселона" билан ўйин олдидан ойналар синдирилган

Aslanov Jasurbek
9 апр 2026, 01:01
Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги "Барселона"га қарши баҳс олдидан Мадриднинг "Атлетико" жамоаси автобуси тошбўрон қилинди.

"El Partidazo de COPE" нашри тарқатган хабарга кўра, воқеа жамоа Барселонадаги стадионга йўл олаётган вақтда содир бўлган. Номаълум шахслар томонидан отилган тошлар натижасида мадридликлар автобусининг иккита ойнаси пачоқланган.

Эслатиб ўтамиз, бу "Барселона" мухлислари томонидан "Атлетико"га нисбатан биринчи марта қилинаётган бундай ҳаракат эмас. Шу йилнинг март ойи бошида Испания Кубоги ярим финали доирасидаги баҳс олдидан ҳам каталониялик фанатлар рақиб автобусини турли буюмлар билан "кутиб олишган" эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Partidazo de COPE